Сўнгги 11 ойда пойтахтда автобуслар билан боғлиқ 94 та автоҳалокат содир бўлди
Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси маълум қилди.

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲлардан 34 таси автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган.
Қўшимча қилинишича, йўловчи ташишда намунали хизмат кўрсатиб, йўловчиларнинг миннатдорчилигига ва ижобий фикрларига сазовор бўлган, автобусларда жойлаштирилган махсус QR-кодлар орқали ҳайдовчининг фаолиятига ижобий баҳо берилган, яъни 5 та юлдузча орқали баҳоланган 11 нафар автобус ҳайдовчиси бошқарув раиси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланган.







