Жаҳон

Колорадо суди Трампга президентлик сайловида қатнашишни тақиқлади

Бу собиқ президент тарафдорларининг Капитолийга бостириб кириши билан боғлиқ.

Колорадо суди Трампга президентлик сайловида қатнашишни тақиқлади

 

АҚШнинг Колорадо штати Олий суди Дональд Трампни 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Бунга собиқ президент тарафдорлари 2021 йилнинг 6 январь кунида сайловдаги мағлубият учун эътироз билдиришга уриниб, Капитолийга бостириб киргани сабаб бўлган.

 

Суд бу қарорни "қўзғолон ёки қўзғолон билан шуғулланган амалдорларнинг давлат лавозимларини эгаллашини тақиқловчи" конституциявий қоидага асосланиб қабул қилди. Қайд этиш керакки, Дональд Трамп бундай жазога лойиқ кўрилган АҚШ тарихидаги президентликка номзодлар орасида биринчи шахсга айланди.

 

Штат Олий суди кичик овоз фарқи билан (4 рози, 3 норози), "2024 йилги Республикачилар партиясидан номзод бўлган даъвогарни АҚШ ҳукуматига қарши зўравонликни қўзғатишдаги роли туфайли сайлов бюллетенида номзод сифатида кўрсатилишини тақиқлайди", деб топди.

 

Суд қарори фақат Колорадода, 5 март куни бўлиб ўтадиган Республикачилар партиясининг праймеризларига тааллуқлидир, бироқ бу қарор Трампнинг 5 ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловдаги обрўсига ҳам таъсир қилиши мумкин.

 

Қарорнинг кучга кириши кейинги ой апелляция берилгунга қадар кечиктирилди.

 

Трампнинг сайловолди кампанияси суд қарорини нотўғри ва нодемократик деб атади ва АҚШ Олий судига шикоят қилишини билдирди.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

custom img

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

custom img

Туркиядаги бокс турнири оммавий жанжал билан якунланди

Муштлашувда бир нечта россиялик спортчилар жароҳат олган.

custom img

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

custom img

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф юборди — Axios

Оқ уй мазкур таклифни олган, бироқ Вашингтон уни қачон кўриб чиқиши маълум эмас.

custom img

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI

2025- йилда ҳарбий харажатлар 2,9 фоизга кўпайиб, 2,88 триллион долларни ташкил қилган.

custom img

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нетаняхуга қарши иттифоқ тузди

Собиқ бош вазирлар Нетаняхунинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги қарорларини танқид қилиб келмоқда.

custom img

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳодиса ортидан 232 йўловчи фавқулодда тарзда эвакуация қилиниб, олти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"