Ўзбекистон

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди



Ўзбекистонда 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар ва устувор йўналишлар белгиланди. Ҳудудларда янги туристик мажмуалар барпо этиш, соҳани рақамлаштириш, ягона миллий туристик платформани ишга тушириш ҳамда туристик таклифларни кенгайтириш асосий вазифалардан бўлади.


Янги режалар 27 сентябрь — Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Тошкентда ўтказилган тадбирда маълум қилинди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳаси вакилларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.


Ҳудудларда янги туристик жозибадорлик нуқталарини яратиш режалаштирилмоқда. Жумладан, Хивада халқаро туристик шаҳарча, конгресс-марказ ва тарихий-этнографик парк барпо этилади. Ичан-қалъани рақамли технологиялар асосида “ақлли” музей мажмуасига айлантириш кўзда тутилган.


Самарқандда ноёб экспонатлар жамланмасига эга Ипак йўли музейи ташкил этилади. Қорақалпоғистонда археологик ёдгорликлар бўйлаб янги туристик йўналишлар очилади. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Гилон”, Наманган вилоятининг Поп туманида эса “Арашан” мажмуаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.


Соҳани рақамлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ягона миллий туристик платформани ишга тушириш, туристик хизматларни ягона тизимга интеграция қилиш ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.


Шу билан бирга, гастрономик, экологик, зиёрат, тиббий, тоғ ва саргузашт туризми, ишбилармонлик, этнотуризм ҳамда қишлоқ туризми каби йўналишларни ривожлантиришга устувор аҳамият берилади.


Белгиланган мақсадларга кўра, 2030 йилга қадар Ўзбекистонга йилига 20 миллион нафар хорижий сайёҳ жалб этиш, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 7 фоизга етказиш ва туристик хизматлар экспортини 8 миллиард доллардан ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, юқори даражадаги меҳмонхоналар сонини икки баравар ошириш мақсад қилинган.


Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан соҳа ходимларини рағбатлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Президент табригида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими” фахрий унвонини таъсис этиш таклиф қилинди. Тадбирда соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорларга “Turizm fidoyisi” кўкрак нишонлари топширилди.


Шунингдек, мамлакатнинг туристик маҳсулотларини кўпайтиришга қаратилган ташаббуслар тақдим этилди. Сувенир маҳсулотлари бўйича Uzbek Gift Contest танловига 600 дан ортиқ иш келиб тушган бўлиб, саралаш натижасида анъанавий ва амалий санъатнинг турли йўналишлари бўйича 10 нафар энг яхши ҳунарманд аниқланди.


Гастрономик туризм йўналишида Gastro Marketplace ва Tourist Friendly Restaurant лойиҳалари ҳам тақдим этилди. Унга қўшилган ресторан ва кафеларга сайёҳлар эҳтиёжларига мос хизмат кўрсатиш ва махсус мақомга эга бўлиш имконияти яратилади. Жумладан, таомлар таркибидаги аллергенлар ҳақида маълумот бериш, миллий таомларнинг кам калорияли ва веган вариантларини таклиф этиш назарда тутилган.

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"