Жаҳон

Украинадаги уруш Хитойга фойда келтирмоқда

Бундан энг кўп автомобиль ишлаб чиқарувчилари фойда кўрган.

Украинадаги уруш Хитойга фойда келтирмоқда

 

Россияга қарши санкциялар туфайли Хитойнинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йилда 200 миллиард доллардан ошди, бу олдинроқ кутилганидан анча юқори. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда

 

Бундан энг кўп Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари фойда кўрган. Россияга сотувларнинг ошиши натижасида Хитой бу йил дунёдаги энг йирик автомобил экспортчиси сифатида Японияни ортда қолдирди. Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари Россия бозорининг 55 фоизини эгаллаб олишди. Урушдан олдинги 2021 йилда бу кўрсаткич 8 фоиз эди.

 

Ўз навбатида, Россия ҳам бундан катта фойдада: мамлакат Хитойга нафақат нефть ва газ, балки Хитой супермаркетларида пайдо бўла бошлаган шоколад, колбаса ва бошқа истеъмол товарларини ҳам етказиб бермоқда.

 

"Арзон рус энергоресурслари Ғарб томонидан киритилган санкцияларни четлаб ўтиб, Хитой компанияларига жаҳон бозорларида рақобатлашишга ёрдам берди. Шу билан бирга, бошқа мамлакатлардаги, хусусан, Германиядаги рақобатчи ишлаб чиқарувчилар энергия нархининг кескин ошишига дуч келди", — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари Хитой медиасида катта қўлловга эга бўлган.

 

"Хитой давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат ичида ва бутун дунёда доимий равишда рус пропагандасини тарқатмоқда", — дея қўшимча қилинади мақолада.

custom img

БАА Эронни ADNOC танкерига Ҳормуз бўғозида ракета билан зарба беришда айблади

Ҳужум ортидан Форс кўрфази давлатлари Эронни қоралаб, бўғозни халқаро кемалар қатнови учун очиқ сақлашга чақирди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда

Теҳрон ва Оман бўғоз орқали вақтинчалик кемалар қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

custom img

Лионел Мессининг отаси вафот этди

Хорхе Месси Лионел Мессининг футболчилик фаолияти давомида унинг вакили ва агенти сифатида ҳам фаолият юритган.

custom img

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

custom img

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин

41 ёшлик Абдул Эл-Саед Мичиганда Сенат учун праймеризда ғалаба қозонди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишувга тайёр эди — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШ билан барбод бўлган келишув тафсилотларини илк бор ошкор қилди.

custom img

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

custom img

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

Разведка ҳисоботида Россиянинг бундай ҳаракати куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"