Cobalt, Damas ва Labo учун шартнома бериш бошланмоқда
Шартномалар фақат онлайн шаклда расмийлаштирилади.

Бугун, 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Chevrolet COBALT, Damas va Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Автомобиль харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Шу кунларда барча Чевролет дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Чевролет оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси (iOS/Andoid), шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.







