Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари камаймоқда
Бу меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани изоҳланди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари босқичма-босқич камаймоқда.
Бу Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани, сўм курсининг рублга нисбатан мустаҳкамлангани ва рубль инфляцияси билан изоҳланган.
Қайд этилишича, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби Россиядан катта ҳажмдаги пул ўтказмалари келадиган мамлакатларда уларнинг ҳажми босқичма-босқич камайиши кузатилмоқда.







