2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▫️22 март – жума;
▫️11 апрел – пайшанба;
▫️18 июн – сешанба;
▫️3 сентябр – сешанба;
▫️31 декабр – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▫️2 январ – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрел – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабр – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▫️6 январ – шанба кунидан 2 январ – сешанба кунига;
▫️13 апрел – шанба кунидан 12 апрел – жума кунига;
▫️14 декабр – шанба кунидан 30 декабр – душанба кунига.
Янги йил байрами муносабати билан 30- 31- декабрва 1- 2 -январ – дам олишлари кунлари белгиланган.







