Қидирувдаги жиноятчини топганга 40 млн ваъда қилинди
Абдуллаев Акромжон ҳамон қидирилмоқда.

Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда.
Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, уни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинган.
"Қидирувдаги шахсни қаерда экани ҳақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади", дейилади хабарда.







