Андижонда янги машина заводи қурилади
Бу бўйича Президент топшириқ берган.

Андижонда янги машина заводи қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, президент топшириқларига асосан Андижоннинг Асака туманида янги машина заводини қуриш ва ишга тушириш бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Хитой вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Бугун, 24 декабрь куни дастлабки музокаралар олиб борилган ва ҳамкорлар билан бир қанча масалалар муҳокама этилган.







