Ўзбекистон

Салкам 600 минг долларни чет давлатга ўтказмоқчи бўлганларга суд ҳукми ўқилди

ДХХ ходимлари томонидан ҳудудларда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Салкам 600 минг долларни чет давлатга ўтказмоқчи бўлганларга суд ҳукми ўқилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги йирик савдогар ва тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарини айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

 

Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 ва 2002 йилда туғилган 2 нафар шахс жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги чет эл валюталарини қабул қилиб олиб, уларни жиноий шерикларига етказиш учун Фарғона вилояти томон йўл олади.

 

Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида улар ушбу хорижий валюталарни Қирғизистонга божхона назоратини четлаб, ўтказиши керак бўлган, Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро билан учрашган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. 

 

Улар ҳаракатланиб келган «Спарк» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида 4 дона қора рангли полиэтилен пакетларга ўралиб, скотч билан маҳкамланган жами 590 945 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳ етакчиси бўлган Қувасой шаҳрида яшовчи шахс ҳам қўлга олинди.

 

Ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

 

Натижада, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан ушбу шахсларнинг 2 нафарига нисбатан 5 йил, қолган 2 нафарига нисбатан эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган 590 945 АҚШ доллари ва «Спарк»  русумли автомашина давлат эгалигига ўтказилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"