Тошкентга “қинғир йўл” билан олиб кирилган тамакилар фош бўлди
Уларнинг қиймати 6,3 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Божхоначилари 6,3 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Тезкор тадбирда кузатувга олинган шахснинг Мирзо Улуғбек туманидаги ўз хонадони ва ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилган. Бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикага олиб кирилган 6 номдаги 421 500 қути тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланган.
Акциз маркаси ва рақамли маркировка кодлари билан қадоқланмаган мазкур сигаретларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 6 млрд 329 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







