Андижонда Дамас Зил билан тўқнашиб кетди
Ҳолат кеча тунда юз берган.

Кеча, 30 декабрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Тўқнашув соат 22:00 ларда Балиқчи тамани ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 автомобиль йўлининг 112-километрида юз берган. 1989 йилда туғилган А.А. ўзининг Damas русумли транспорт воситасида бекатга тўхтаб, сув олиш учун савдо дўконига тушган вақтида ушбу транспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган О.А. автомашинани бошқа тарафга олиб қўймоқчи бўлганда ўз йўналишида кетаётган “М-130” Зил транспорт воситасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда ҳайдовчи О.А. тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







