Ўзбекистон

Энди чиқиндига пул тўламаганлар “свет”сиз қолади

Чиқиндидан қарзорлиги бор истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилолмайди.

Энди чиқиндига пул тўламаганлар “свет”сиз қолади

 

Кеча, 5 январь куни “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди.

 

Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади.

 

Ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхоналари ходимлари учун “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилади.

 

Мазкур ходимлардан 100 нафарининг давлат ОТМга тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига контрактининг тўлиқ суммаси тўлаб берилади.

 

Ҳар йили “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилиб, танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага чиқинди йиғиш майдончаси қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун жами 500 миллион сўм пул ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль берилади.

 

2024 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Ягона электрон тизим орқали онлайн текширилиб, қарздорлик бартараф этилгач нотариал ҳаракат амалга оширилади.

 

Барча санитар тозалаш корхоналари Ягона электрон тизим орқали хизмат кўрсатади, тизимга уланмаган корхоналар билан шартнома бекор қилинади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхонага берилади.

 

Чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.

 

Шунингдек, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SMS орқали хабардор қилиб борилади.

 

Қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:

 

1-босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун;

 

2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун;

 

3-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун.

 

2024 йил 1 июндан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади (аҳоли мустақил саралаган чиқиндилар бундан мустасно).

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"