Ўзбекистон

Бухоро қон қуйиш маркази ходимларига жиноий иш очилди

Улар касал одамнинг қонини бошқа беморга қуйишган.

Бухоро қон қуйиш маркази ходимларига жиноий иш очилди

 

Бухоро вилояти Қон қуйиш маркази масъул ходимлари томонидан донор қонларнинг лаборатория текширув натижалари ўрганилмай туриб, беморларга қуйилгани аниқланди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч рақамига келиб тушган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Қон қуйиш марказида юқумли касалликларнинг тарқалишига шарт-шароит яратиб бераётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир олиб борилган. Унга кўра, марказнинг масъул шахслари кўрсатмаси асосида донор қонларга нисбатан ўтказилган лаборатор текширув натижалари ўрганилмасдан беморларга қуйилаётгани маълум бўлган.

 

Қонунчиликка кўра, донорларнинг қони лаборатор текширувдан кейин ўтказилиши белгиланган. Унга кўра, Доноронинг қонида ОИВ/ОИТС, «в» ва «С» гепатитлари ёки бошқа гемотрансмиссив инсфекциялар элементлари аниқланганда қони йўқ қилиниши ва донорликдан четлаштирилиши лозим.

 

Бироқ соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказда «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

 

Масалан, донор Н.Ж.нинг қони ўтказилган лаборатор таҳлил натижалари кутилмасдан бемор Б.Ҳ.гa қуйилган. Тезкор тадбир давомида эса қон қуйиш марказида ўтказилган бирламчи лаборатор текширувда донор Н.Ж.жa заҳм (сифилис) касаллиги борлиги аниқланган ва бу судга оид биология экспертизасининг хулосаси билан ҳам тасдиқланган бўлган.

 

Айни пайтда Бухоро вилояти прокуратураси томонидан вилоят Қон қуйиш маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси, 1-қисми (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"