Ўзбекистон

Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

Яратилган TOMAVAC вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди.

Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

 

Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор хужайраси геномига киритилди. Бу хужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди. Бундай ўсимликлардан олинган помидор мевасида 0.77 мкг/гр миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва TOMAVAC вакцинаси сифатида танлаб олинди.

 

Яратилган TOMAVAC вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.

 

Бунда тажриба сичқонларида вп кўнгиллиларда салбий ножўя таъсирлар кузатилмади.

 

Ушбу тадқиқот TOMAVACни икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакциналигини кўрсатди ва у биринчи тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган COVID-19 вацинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.

 

Муҳими, яратилган вектор тизими ва тажриба асосида, зарур ҳолларда, мамлакатимизда турли инфекцияларга қарши вакциналарни қисқа муддатларда яратиш ва жорий этиш имконияти ва янги авлод мутахассислари шакллантирилди.

 

Вакцина устидаги тадқиқотлар хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutritional Immunology” (IF=5.0) журналида нашр қилиниб, сичқонларда ҳамда кўнгилли инсонларда ўтказилган биринчи фаза иммуногенлик ва биохафсизлик синовлари натижаси эълон қилинди.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"