Ўзбекистон

Сирдарёда ота ўз ўғлига никоҳ ўқиди

Куёв иккинчи хотин сифатида 17 ёшга тўлмаган қизга уйланган.

Сирдарёда ота ўз ўғлига никоҳ ўқиди

 

Сирдарёда ҳали 17 ёшга кирмаган келинга ўқилган шаръий никоҳни мулла ёки домла эмас, балки куёвнинг отаси ўқигани фош бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида судга юборди.

 

17 ёшга ҳам кирмаган қизнинг никоҳини биров билмасин, қабилида ўқилиши ноқонуний иш экани ўз тасдиғини топган бўлса-да Cирдарё туманида истиқомат қилувчи оила вакиллари қонун ва шаърият талаблари эмас, балки ўзаро хоҳиш истакларини ҳисобга олди.

 

Судда улардан музкур ҳуқуқбузарликни содир этиш сабаби сўралганда эркак аёлининг аҳволи оғирлиги, тўй харажатларни қисқартириш мақсадида ўз юбилейига қўшиб ўғлининг тўйини ҳам ўтказиб юборишни мақсад қилганини айтиб, кўрсатма берди.

 

"Судланувчи фуқаролик иш тартибида ажрашмаган ўғлини 17 ёшга тўлмаган шахс билан шаръий никоҳини ўқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 472 моддасининг 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Судланувчининг ёшини ҳисобга олиб унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдори, яъни 2 миллион 720 минг сўм жарима жазоси тайинланди", — дейди Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси Одил Маннатов.

 

Шаърий никоҳни кимлар ўқишга ҳақли?

 

"Шаръий никоҳни Ўзбекистон мусулмонлар идораси тизимидаги имом-хатиблар ва ноиблар, албатта, никоҳ қонуний қайд этилган фуқароларга ўқиши мақсадга мувофиқ. Баъзида атайлаб, шаръий никоҳ билан оила қурдириб, келин олишга ҳаракат қилаётган оилалар, афсуски, учраб турибди. Улар "келин яхши чиқса кейинчалик қонуний расмийлаштирамиз, мабодо яхши чиқмаса унга ажримда ҳеч нарса бермасликни ўйламоқда", — дейди "Аҳмад ибн Малик" жоме масжиди имом хатиби Нурмуҳаммад Нарзуллаев.

 

Демак, шаръий никоҳни ўқиб қўяётганлар унинг ҳуқуқий оқибаталирин ҳам яхши билишади.

 

Шаръий никоҳни вазият тақазоси дея бахона қилаётганлар қонунни билмаслик жазодан озод қилмаслигини суд залида тушуниб етди. Ўғлига шаръий никоҳ ўқиган отаниниг сўнгги пушаймони эса бир оилага қимматга тушди.

custom img

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди

Кенгаш блогерларнинг касбий ривожланиши, медиа саводхонлигини ошириш ва ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

custom img

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида экологик клуб ташкил этиш таклиф қилинди

Уюшма қошидаги Журналист аёллар кенгашининг “Яшил иқтисодиёт ва аёллар:  асраш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

custom img

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

custom img

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши ортидан ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган

custom img

Маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади — Энергетика вазири

Энергетика соҳасида истеъмолчиларга мобил илова орқали қарздорлик ва таъминотдаги узилишлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи тизимларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов оғир жудоликка учради

Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U-19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси Ҳусан бобо вафот этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"