Ўзбекистон

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахс зўрлангани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

 

Прокуратура томонидан жиноят иши ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиниши ҳамда вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши билдирилди.

 

Жиноятга алоқадорлик, ҳолатларни яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ аниқланган ҳар бир ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши қайд этилган. Тергов натижалари ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда маълумот берилади.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

custom img

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"