Ўзбекистон

4 тоннадан зиёд "Аи-92" бензини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бу "Ўзенергоинспекция" ўтказган тезкор тадбирда маълум бўлди.

4 тоннадан зиёд "Аи-92" бензини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

 

Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва "Ўзенергоинспекция" Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри, "Ишчилар" МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро M.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёқилғисини сотаётганлиги маълум бўлди.

 

Хусусан, ушбу хонадонда бўлган юк автомашинадан жами 4 тонна 910 литр "Аи-92" маркали бензин ёқилғисини бўш елим идишларга қуйиб олинаётганда аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлар натижасида ушбу бензин ёқилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган “МЧЖ"га қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификатсиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олинганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"