Миллиарддан триллионгача: мансабдорлар Ўзбекистонга катта зарар етказмоқда

2023 йилда лавозим жинояти учун судланган мансабдор шахслар сони қарийб 15 фоизга ошган.

Миллиарддан триллионгача: мансабдорлар Ўзбекистонга катта зарар етказмоқда

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда салкам 10 минг нафарга яқин мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Улар орасида республика, вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги ходимлар, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритувчилар ҳам бор. Zamon.uz Бош прокуратура томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистонда мансабдор шахслар содир этган жиноятлар ва улар етказган зарар миқдорини таҳлил қилди. 

 

Унга кўра, мамлакатда амалдорлар томонидан қўл урилаётган жиноятлар динамикаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Давлатга етказилаётган моддий зарар миқдори ҳам шунга яраша — миллиард суммалар триллионга етган. Масалан, ўтган йили 3412 та жиноят иши доирасида 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 2022 йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган.

 

Энг кўп жиноятлар шаҳар ва туман ҳокимликлари жойларида қайд этилган.

 

Кўпинча мансабдор шахслар томонидан мулкни ўғирлаш — 2205 та (2022 йилда — 2103 та), мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 397 та (265 та), фирибгарлик — 272 та (243 та), пора бериш — 195 та (169 та), сохталаштириш билан боғлиқ 36 та (51 та) жиноятлар содир этилган. Эҳтиётсизлик — 25 та (22 та), мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 30 та (14 та), шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарликлар — 415 та (249 та) ҳолат.

 

Давлат хизматчиларининг хати-ҳаракатлари натижасида 1,5 триллион сўм (2022-йилда – 1,1 триллион) миқдорида зарар етказилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 1,3 триллион сўм (ўтган йили – 847 млрд. сўм) ундирилишига эришилди, бу умумий зарарнинг 84,7 фоизини (2022 йилда – 83,6 фоиз) ташкил этади. Бундай жиноятлар нафақат бюджетга, балки бутун жамиятга жиддий зарар етказади.

 

Бу статистика фақат рақамларда Бош прокуратура томонидан йилда 2-3 марта эълон қилинади. Лекин жиноятларнинг айнан кимлар томонидан содир этилаётгани ва уларга қандай жазо қўлланаётгани мавҳум. Жамоатчилик уларнинг фақат айримларидан хабардор бўляпти.

 

Фош этилаётган бу каби ҳолатлар йиллик ҳисобот тарзида эмас, аниқланган ва чора кўрилган вақтида ОАВ орқали маълум қилиб борилса, айрим мансабдорларнинг ҳам “кўзи очилиб”, жиноятларга камроқ қўл урилармиди...

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Манғистов вилоятида ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий сувга оқиб кетиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлди.

custom img

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"