28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди
2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

Жиззахда иккита Damas ҳайдовчиси ҳар бир транспорт воситасида 28 нафардан, жами 56 нафар боғча боласини ташигани аниқланди.
Видеода биринчи Damas'дан 28 нафар бола туширилаётгани акс этган. Шунингдек, иккинчи Damas'да ҳам 28 нафар бола ташилгани кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчилар ҳамда таълим муассасаси масъулларига нисбатан қонуний чора кўрилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Андижонда Tracker ҳайдовчиси 21 нафар бола билан йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди.
Шунингдек, Навоийда Matiz ҳайдовчиси 14 нафар болани ташиб кетаётиб ЙТҲга учраган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган, болалар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.








