Жиноят

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатган фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

 

Маълум бўлишича, фуқаро июнь ойида ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан баённома расмийлаштирилган. Шундан сўнг фуқаро ЙПХ ходими билан боғлиқ видеони ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган.

 

Фуқаро қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, айбига иқрор бўлган. У ЙПХ ходими ва унинг оила аъзоларидан узр сўраган ҳамда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

 

Мазкур ҳолат бўйича фуқаронинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195¹²-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган.

 

2026 йил 24 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан фуқаро Рўйиддиновга нисбатан ушбу модда асосида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Судда фуқаро ёшларга мурожаат қилиб, бундай хатти-ҳаракатни такрорламасликни сўраган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.