Жаҳон

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Манғистов вилоятида ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий сувга оқиб кетиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлди.

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Манғистов вилоятидаги ҳарбий машғулотлар вақтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан 25 сентябрни мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг фармойишига кўра, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳарбийлар ҳалок бўлгани сабабли 2026 йил 25 сентябрь куни Қозоғистон Республикасида миллий мотам куни ўтказилади.

 

24 сентябрь куни Манғистов вилоятида Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг машғулотлари ўтказилаётган эди. Каспий денгизи соҳилида жанговар тайёргарлик топшириғини бажараётган 19 нафар ҳарбий кучли шамол ва об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви сабаб сув оқимига тушиб кетган.

 

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги дастлаб тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, уч нафари қутқарилганини маълум қилган. Кейинги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 12 нафарга етган.

 

Қозоғистон Бош прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди. Фожиа сабабларини аниқлаш учун ҳукумат комиссияси ҳам тузилган. Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев ҳодиса жойига борган.

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва фожиа сабабларини атрофлича тергов қилишни топширган.

 

Ҳодиса муносабати билан Оқтов шаҳрида «Шаҳар куни» доирасида ўтказилиши режалаштирилган барча байрам тадбирлари ҳам бекор қилинган.

custom img

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади.

custom img

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

custom img

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ тиклаш учун ўн йил давомида 71,4 млрд доллар керак бўлишини баҳолаган.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"