Жаҳон

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади.

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Болтиқбўйи мамлакатлари портлари орқали экспорт қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бироқ бу йўналишдаги асосий муаммо логистика харажатларининг юқорилиги бўлиб қолмоқда.

 

Бу масала 23 сентябрь куни Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Тарас Висотский ҳамда Эстония минтақалар ва қишлоқ хўжалиги ишлари вазири Ҳендрик Ёханнес Террас ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.

 

Висотскийнинг таъкидлашича, Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг 70 фоизга яқини ташқи бозорларга йўналтирилади. Урушдан олдин экспортнинг 90 фоиздан ортиғи Қора денгиз портлари орқали амалга оширилган.

 

Украина томони Россия ҳужумлари сабаб фуқаролик кемалари ва порт инфратузилмаси учун хавфлар ортганини билдирган. Шу сабабли мамлакат муқобил экспорт йўналишларини ривожлантирмоқда.

 

Ҳозирда муқобил йўналишлар Украина учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг қарийб 44 фоизини таъминламоқда. Украина бу кўрсаткични, хусусан, Болтиқбўйи портларидан фойдаланиш ҳисобига 50 фоизгача оширишни режалаштирмоқда.

 

Бироқ Болтиқбўйи йўналишининг асосий камчилиги — юқори логистика харажатлари. Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади. Шу сабабли украиналик фермерлар Гданьск, Клайпеда ёки Гамбург портлари орқали транзит харажатларини мустақил равишда қоплаш имконига эга эмас.

 

Украина ҳисоб-китобларига кўра, Болтиқбўйи портлари орқали йилига 20 миллион тоннагача дон экспорт қилиш мумкин. Қўшимча логистика харажатларини қоплаш учун эса 1,5–2 миллиард доллар миқдорида маблағ зарур.

 

Украина бу харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорлардан молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

custom img

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Манғистов вилоятида ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий сувга оқиб кетиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлди.

custom img

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

custom img

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ тиклаш учун ўн йил давомида 71,4 млрд доллар керак бўлишини баҳолаган.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"