Жиззахда Nexia-2'нинг газ баллони портлаб кетди
Машинанинг ичидаги йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2'нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Айни вақтда машинада бўлган йўловчилар шахсига аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







