Ўзбекистон

13 ёшли қизнинг жасади ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилди

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

13 ёшли қизнинг жасади ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилди

 

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар «Шукрона» маҳалласида яшовчи 13 ёшли қизнинг ўлими юзасидан жиноий иш очилди.

 

Маълум қилинишича, фуқаро С.M. 3 июль куни соат 19:00 да уйга келган. У уйнинг меҳмонхонасида қизининг ерда ётган жасадини кўрган. Бу ҳақда Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасига хабар берган. Ҳодиса содир бўлган жой тезкор-тергов гуруҳи билан кўздан кечирилганда, ҳодиса жойидан бармоқ излари, икки дона ёстиқ, икки дона пиво спиртли ичимлиги идиши ва икки дона қулфлар ашёвий далил қилиб олинган.

 

Қизнинг мурдаси ташқи томондан кўзда кечирилганда, пешона ва сонларида кўкимтир қонталашлар, қорнида кўндаланг чизиқли шилинма жароҳатлари борлиги аниқланган. Суд тиббий экспертизасига кўра, вояга етмаган қизнинг ўлимига бўғиш оқибатида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан, Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш очилган. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсни қидириб топиш бўйича вилоят ИИБ га алоҳида топшириқ белгиланган.

 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"