Ўзбекистон

“Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин”

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус огоҳлантириш билан чиқди.

“Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин”

Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди. 

 

Бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлди. 

 

Кузатувларга кўра, илгари фақат паррандалар нобуд бўлишига олиб келган бу хасталик мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда ундан сутэмизувчилар туркумига мансуб баъзи жонзотлар, масалан, қорамоллар ҳам зарар кўряпти.  

 

Энди хасталик одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдира бошлагани эса мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган йили Кабоджада қайд этилган ўлим ҳолатлари бошқа минтақаларда  ҳам янги штамм оқибатида кузатилиши бунинг учун етарли асос. 

 

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро музокаралар органи йиғилишида шу ҳақда тўхталиб, дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Буни изоҳлаш учун парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олишини эслатиб ўтди. Ўз навбатида, барча ҳукуматларни мазкур вирус устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари таъсирчанлиги кучайтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Евро ва Хитой юани ҳам пасайди, рубль эса ошди.

custom img

Ўзбекистонда Workmall хорижга ишга юбориш агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Фуқаролардан агентлик фаолияти билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларни 2026 йилнинг 30 майига қадар тақдим этиш сўралди.

custom img

Тошкент бозорларида бўялган помидорлар сотилаётгани рад этилди

Санепидқўм ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорлари ўрганилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"