Жаҳон

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

Франциянинг турли ҳудудларида, хусусан, Ил-де-Франс минтақасида юқори синф ўқувчилари таълим муассасаларидаги ресурслар ва ўқитувчилар етишмаслигига қарши норозилик намойишлари ўтказди. Намойишлар вақтида 164 киши ҳибсга олинган.

 

Франция ички ишлар вазири Лоран Нунеснинг маълум қилишича, намойишлар давомида 12 нафар юқори синф ўқувчиси, уч нафар мактаб директори, таълим муассасаларининг беш нафар ходими ҳамда 12 нафар ички хавфсизлик кучлари ходими жароҳатланган.

 

Нунеснинг сўзларига кўра, 28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган. Улардан 27 таси тўлиқ блокланган. Айрим жойларда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган.

 

BFMTV телеканали хабарига кўра, норозиликлар 29 сентябрь куни ҳам давом этган. Парижда юқори синф ўқувчилари таълим муассасаларидаги мураккаб вазиятга эътибор қаратиш мақсадида намойиш ўтказган.

 

Лилл шаҳрида эса вазият кескинлашган. Бир гуруҳ намойишчилар Сезар Бажио номидаги мактабга куч билан киришга уринган. Шундан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ходимлари юборилган. 

 

Намойишчиларнинг бир қисми полицияга тош ва бошқа буюмларни улоқтирган, шундан кейин ҳуқуқ-тартибот кучлари уларни тарқатишга киришган.

 

Норозилик акцияларига университет талабалари ҳам қўшила бошлаган. BFMTV маълумотига кўра, Лилл яқинидаги Вилнев-дъАск шаҳрида жойлашган Пон-де-Буа кампуси талабалар томонидан блокланган.

 

Тулуза шаҳридаги Пол Сабате университетида ҳам талабалар ўз талабларини илгари суриб, норозилик акцияси ўтказган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"