Ўзбекистон

Қашқадарёда йўл транспорт ҳодисаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Айни вақтда мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда йўл транспорт ҳодисаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

 

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ Кўкдала туманида содир бўлган. Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўловчиларни олиб кетаётган Нехиа автомобили билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида, Ласетти автомобилида бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси 1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган.

 

Нехиа машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Қайд этилишича, жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг оёқ-қўллари цинган, кўкарган ва ички аъзолари шикастланган.

 

Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"