Ўзбекистон

Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилга

2024 йилда болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар миқдори эса 2 триллион сўмга камайтирилган.

Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилга

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрь кунги мажлисида 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилди. Унда давлат харажатларини кўпайтириш назар тутилган.

 

Ўзгаришларга кўра, давлат органларининг харажатлари қўшимча равишда 9,98 трлн сўмга оширилади. Натижада давлат бюджети харажатлари амалда тасдиқланган 255,4 трлн сўмдан 265,4 трлн сўмга кўпайтирилади. Мажлисга йиғилган депутатларнинг барчаси ўзгаришларни ёқлаб овоз берди.

 

“Талаб юқорилиги сабабли таълим кредитларини молиялаштириш жамғармасига ажратиладиган трансфертлар миқдори 841 млрд сўмга ошириляпти. Президент қарорига асосан, аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликларига чалинган Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган беморлар учун ингалясион дориларни бепул тарқатиш билан боғлиқ харажатлар учун қўшимча 30 млрд сўм ажратиляпти. Шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Маданият вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини моддий рағбатлантириш учун қўшимча 100 млрд сўм, иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам тўловлари ва электр энергияси ва газ нархларининг базавий меъёридан ошганлиги ўртасидаги фарқнинг ўрнини қоплашга компенсация учун 592 млрд сўм, маҳаллалардаги энг долзарб инфратузилма масалаларини ҳал этиш учун эса 1 трлн 344 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилган”, – деди вазир ўринбосари.

 

Ҳайдаровнинг қўшимча қилишича, бюджет ташкилотларидаги вакант лавозимлар ва самарасиз ёки бир-бирини такрорловчи штат бирликларини қисқартириш ҳисобига 1 трлн сўм миқдоридаги харажатларни мақбуллаштириш таклиф этиляпти. Ўрнатилган мезонларни қайта кўриб чиқиш натижасида болалар нафақалари ва моддий ёрдамдан 2 трлн сўм тежалиши кўзда тутилган. Шунингдек, вазирлик ва идораларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан йил якунигача 1,7 трлн сўм иқтисод қилиниши кутиляпти.

 

Мақсадли давлат жамғармаларининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари ва даромадлар прогнозини ошириш ҳисобига республика бюджетидан айрим жамғармаларга қарийб 260 млрд сўмга яқин трансфертларни оптималлаштириш мўлжалланган. Мақбуллаштирилган 4,1 трлн сўм маблағлар эса юқоридаги йўналишлар бўйича қўшимча харажатларга қайта тақсимлашга йўналтирилган.

 

“Вазирлар Маҳкамасининг 14 мартдаги 134-қарорига мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида боғчалар ва мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун маҳаллий бюджетларда назарда тутилган 4 трлн 373 млрд сўм маблағлар республика бюджетига ўтказилди. Давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тасдиқланган кўрсаткичларига аниқлик киритиляпти. Мақсадли давлат жамғармалари маблағларининг йил бошидаги қолдиғи 12 трлн 841 млрд сўм, даромадлар 64 трлн 767 млрд сўм, давлат бюджетидан трансфертлар 34 трлн 60 млрд сўм , харажатлар 96 трлн 689 сўм млрд сўм этиб белгиланяпти”, – деди Аҳадбек Ҳайдаров.

 

Спикер Нуриддин Исмоиловга кўра, қонун лойиҳаси қўмита ва фракцияларда муҳокама қилинган. У қонун ўзи 4 тагина моддадан иборат эканига урғу бериб, ҳужжатни шу куннинг ўзидаёқ қабул қилишни таклиф қилди. Овоз беришда қаршилар бўлмади. Қонун Сенатга юборилди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"