Ўзбекистон

Тошкентда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — Махсус комиссия огоҳлантирди

Шамол 12–15 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкентда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — Махсус комиссия огоҳлантирди

 

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин минтақавий маркази ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги прогнозларига кўра, бугун Тошкент шаҳрида нам ҳаво массалари кириб келиши арафасида қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Шамол тезлиги 3–8 метр/сонияни ташкил этади, айрим жойларда эса 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Кучли шамол таъсирида айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар юзага келиши кутилмоқда.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур ҳолат туфайли атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, хусусан PМ10 кўрсаткичлари қисқа муддатга ортиши мумкин. Бироқ ёғингарчиликлар ҳисобига куннинг иккинчи ярмида ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши прогноз қилинмоқда.

 

Шу муносабат билан нафас йўллари касалликлари, аллергия ҳамда юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

 

Ҳозирда атмосфера ҳавоси ҳолати Махсус комиссия томонидан доимий назорат ва мониторинг остига олинган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.