Ўзбекистон

Тошкентда жиноят ишларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилган ИИО ходимига жиноят иши очилди

У ресторандаги ёнғин оқибатида ишчи жароҳат олган ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш учун пул талаб қилган.

Тошкентда жиноят ишларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилган ИИО ходимига жиноят иши очилди

 

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ички ишлар органлари мансабдор шахсининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

 

Шунингдек, у тадбиркорга тегишли ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида бир ишчининг куйиш жароҳати олгани юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш эвазига ҳам пул талаб қилган.

 

Мансабдор шахс мазкур масалаларни ҳал этиб бериш учун жами 7 минг 500 АҚШ доллари сўраган. Тезкор тадбир давомида у олдиндан 2 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"