Ўзбекистон

Журналистлар уюшмаси аъзолари қайта кўриб чиқилади

Бир ойда 200 дан ортиқ журналист ва медиа вакиллари Журналистлар уюшмасига аъзолик учун ҳужжат топширди. Уюшмага аъзолар учун янги имтиёзлар кўриб чиқилмоқда.

Журналистлар уюшмаси аъзолари қайта кўриб чиқилади



Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига ОАВ ва медиа вакилларини аъзоликка қабул қилиш ва шу даврга қадар аъзо қилинганлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Шуҳрат Орипов раҳбар сифатида иш бошлаганидан сўнг Уюшмага аъзолик масаласини тубдан қайта кўриб чиқиш ташаббусини кўтарди. Хусусан, айни пайтга қадар 2 минг атрофидаги аъзоларнинг 70 фоизини 60 ёшдан ошганларни ташкил этиб, шундан бир қанча вафот этганлар ҳам мавжуд. Ўзбек медиасида ўз ишининг устаси бўлган, профессионал ва узоқ йиллик тажрибага эга таниқли шахслар, шунингдек, журналистикада фаол бўлган қалами ўткир ёшларнинг Уюшмага аъзо қилинмагани қайд этилди. Шунга кўра, Уюшмада Журналист ва медиа вакилларини аъзоликка қабул қилиш бўйича Комиссия иш бошлади ва янги Низом ишлаб чиқилди.



Эндиликда ўзбек журналистикасининг тараққиётига ўз ижодий материаллари билан ҳисса қўшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 22 ёшга тўлган ва Уюшма фаолиятида иштирок этаётган шахслар аъзоси бўлиши мумкин қилиб белгиланди. Шунингдек, камида 3 йиллик меҳнат стажи талаб этилади. Бундан ташқари соҳада 20 йилдан ортиқ меҳнат қилган кадрлардан ҳужжатлар топширилишда тависяномалар сўралмайди.



Ушбу Низом асосида иш олиб бораётган Комиссия маълумотларига кўра, жорий бир ой ичида Республика бўйлаб 200 дан ортиқ соҳа вакили Уюшмага қабул қилиш бўйича ҳужжат топширди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳужжатлар ўрганилиб, 4 нафар номзодга рад жавоби берилган.



Қайд этилишича, Уюшмага аъзоликка қабул қилиниш эндиликда фақат ўзи номи билан қолиб кетмайди. Аъзоларнинг соҳадаги фаолияти, Уюшма ва жамиятдаги воқеа-ҳодисaларга нисбатан фаоллиги эътиборга олинади. Шунга кўра, доимий равишда аъзолар рўйхати ўрганиб борилади, номуносибларни аъзоликдан чиқариш бўйича қарор қабул қилинади.



Эътиборли жиҳати шундаки, Уюшма аъзоси бўлган журналистика соҳаси вакиллари том маънода Уюшма ҳимоясидаги шахсларга айланди. Уларга янги имтиёзлар бериш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Уюшма қошида ташкил этилиши кутилаётган ижтимоий-психологик марказдан фақатгина Уюшмага аъзо бўлганларгина фойдаланади. Улар суд билан боғлиқ ҳолатларда бепул адвокатлар билан таъминланади. Шунингдек, саломатликларини тиклаш учун бир нечта сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар бериш йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари эндиликда Ўзбекистон журналистларига берилиши кутилаётган ҳар қандай моддий ёрдам ва имтиёзлардан фойдаланишда, давлат мукофотларига тавсиялар беришда, хорижий давлатларда малака ошириш жараёнларига аввало Уюшма аъзоларига устунлик берилади.    

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"