энг долзарб

Самарқанддаги боғча ва метан заправкада ёнғин содир бўлди

Ҳар иккала ҳолатда ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Самарқанддаги боғча ва метан заправкада ёнғин содир бўлди

 

Кеча, 11 декабрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган боғча ва метан заправкада ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

 

Унга кўра, жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 20:40 да Пастдарғом тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлган. Шунга кўра, 5 та ёнгғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган ва соат 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.

 

Яна бир ҳолатда эса, автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шаҳабчасида ёнғин содир бўлган. Кеча соат 21:00 да Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғони Гўзалкент маҳалласида жойлашган Автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шаҳабчасида ёнғин юз берган.

 

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:27 да етиб борган ва ёнғин соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган. Шахобчада суюлтирилган газ ёқилғисини (пропан) тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнларни бузилиши натижасида винтелда газнинг локал ёниш содир бўлган.

 

Ёниш натижасида бино-иншоатларга ва техника воситаларига зарар етмаган. Ҳар иккала ҳолатда ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"