Ўзбекистон

Дунёга очилиш ва инфратузилмани ривожлантириш мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширади

Президент ташрифидан сўнг...

Дунёга очилиш ва инфратузилмани ривожлантириш мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширади

 

Битта туманга бир йилнинг ўзида ўн икки миллион нафардан ортиқ сайёҳ келиб-кетган. Беш-олти йил олдин бу рақам бор-йўғи 800-900 минг киши эди. Гап улкан тоғлар бағрида жойлашган Бўстонлиқ тумани ҳақида бормоқда.

 

Ҳудудда кейинги йилларда инфратузилма яхшиланди. Айтайлик, беш йил аввал бу ерда ўттизга яқин сайёҳлик объекти бўлган. Соҳага икки триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, олтмишга яқин йирик туризм маскани фойдаланишга топширилди. Таъмирталаб санаторий ва бошқа объектлар янгиланди. Аҳоли ва келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида асосий автомобиль йўли таъмирланди. Қўшимча кўчалар бунёд этилди.

 

Бу рақамлар соҳадаги ислоҳотларнинг юқори марраси эмас. Режалар катта. Яна янги дам олиш, соғломлаштириш, саёҳат мажмуалари барпо этилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни туманда амалга оширилаётган туризм йўналишидаги йирик лойиҳалар билан танишган эди. Ташрифдан сўнг ушбу масканларда бўлдик, соҳа масъуллари билан суҳбатлашдик.

 

Улардан бири “Ugam River” сайёҳлик мажмуаси. Ҳудуддан оқиб ўтувчи Угам дарёси бўйидаги қарийб 14 гектар майдонда шу йилнинг май ойида қурилиш ишлари бошланди. Мажмуанинг умумий қиймати 1,1 триллион сўм бўлиб, бу ерда ўн еттида 870 хонадонли турар жой бинолари қад кўтармоқда. Шунингдек, ресторан, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, соғломлаштириш маскани, икки қаватли коттежлар, автотураргоҳ ва инфраструктура объектлари қурилмоқда. Болалар ўйингоҳлари, ёпиқ сув ҳавзаси, спорт майдонлари, амфитеатр, тоғ ва соҳил бўйи йўлаклари ҳам ташкил этилади.

 

Эътиборлиси, мажмуа йилига икки юз минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади. Бу вилоят туризм салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Сайёҳлар кўпроқ табиат қўйнига интилади. Бу лойиҳани амалга оширишда эса табиат гўзаллиги, миллий колорит ва замонавийлик уйғунлашишига эътибор қаратилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда мавжуд дарахтзорга қўшимча 20 минг туп кўчат ўтқазилмоқда.

 

– Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида Бўстонлиқнинг табиати тарғиботини кенгайтириб, бундай масканларга сайёҳларни кўпроқ жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди, – дейди Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Туризм лойиҳалари амалга ошаётгани туфайли иш ўринлари кўпаймоқда. Яна бир жиҳат, туман асал, лимон етиштириш учун ҳам анча мос. Бу йўналишларни ривожлантириш лозимлиги айтилди. Бир сўз билан айтганда, ҳали ишга солинмаган имкониятларимиз кўп. Президент топшириқлари ижросини амалга ошириб, бу имкониятлардан оқилона фойдалансак ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.

 

Дарҳақиқат, “Ugam River” сайёҳлик мажмуасида замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда кунига минг метр куб дарё суви қайта ишланади. Шунингдек, икки мега-ваттлик термал иситиш ва совитиш тизими йўлга қўйилади. Дастлабки босқичда режадаги кўп қаватли уйлар келаётган йилнинг бошида фойдаланишга топширилади.

 

Давлатимиз раҳбари туманга ташрифи давомида бундай бошқа лойиҳалар билан ҳам танишган эди. Йигирма беш гектар майдонда “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуаси бунёд этилмоқда. Мажмуада кўп қаватли уйлар, учта меҳмонхона, иккита супермаркет, олтмишдан ортиқ савдо, маиший хизмат шохобчалари, ресторанлар, аквапарк, мусиқали фаввора, автотураргоҳ қурилади. Бу ташаббус амалга ошганидан сўнг кунига беш мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш имконияти бўлади. Яна бир янги туризм маскани ойнаванд капсула шаклидаги уйлардан иборат бўлади. Ушбу замонавий дам олиш гўшасида тамаддихоналар, дор йўллари ва чанғи учиш майдонлари ташкил этилади. Ўтган ҳафта бошида Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида қурилиши мўлжалланган халқаро туризм маркази тақдимоти билан ҳам танишди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"