Ўзбекистон

Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди

Янги шаҳар қурилиши маърифат масканларидан бошланди.

Президент Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди

Жорий йил 3 апрель куни Янги Тошкент шаҳрида илк иншоотлар қурилиши бошланган эди. Давлатимиз раҳбари бу улкан лойиҳа илм ва таълим масканларидан бошланаётганига урғу бериб, “булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади”, - деган эди.

 

Бугун Президентимиз ушбу мажмуалар қурилишини бориб кўрди.

 

Шулардан бири – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси. 4 қаватли мажмуа ўз номига мос миллий дизайнда бўлади. Жами 30 минг квадрат метр майдонда бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатилади. 

 

Бу ерда кутубхона фондидаги адабиётларни муносиб сақлаш, саноқдан ўтказиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стерилизация қилишга мўлжалланган махсус асбоб-ускуналар ўрнатилади. Шунингдек, мажмуа кўп функционал бўлади. Ташриф буюрувчилар учун 300 ўринли кафе, галерея, енгил спорт ўйинлари ва бошқа қулайликлар ташкил этилади.

 

- Мен аввал айтганимдек, бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт бўлса, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади. Билимли ёшлар боболаримизга муносиб кенг фикрли, миллий ғурурли, етук инсонлар бўлади. Шунинг учун янги шаҳримиз қурилишини маърифат масканларидан бошлаяпмиз. Булар юз йилга татигулик маънавият, маърифат, илм ўчоғи бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Замонавий кутубхонада ходимлар ҳам шунга муносиб бўлиши, илғор ахборот технологиялари ва хизматларни яхши билиши кераклиги таъкидланди. Шу боис Ўзбекистон Миллий университети ва бошқа ўқув юртларида кутубхоначилар тайёрлаш сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Мамлакатимизнинг 14 та шаҳрида кутубхона филиалларини ташкил этиб, ҳудудлардаги аҳолининг ҳам китоб ўқишига қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шаҳарда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети учун замонавий мажмуалар ҳам бунёд этилмоқда. Президентимиз уларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

 

Ҳозирги кунда Тошкент давлат педагогика университетининг еттита факультети тарқоқ жойлашган. Биноларнинг аксарияти эскирган. 

 

Шу боис университет учун қирқ гектарлик майдонда 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари қурилади. Шунингдек, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, спорт ва маданият саройлари, амфитеатр ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Бир сўз билан айтганда, юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида “боғча – мактаб – университет” яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.

 

Мажмуада педагог ва талабалар учун энг замонавий қулайликлар ҳозирланади. Дарслар бир сменага ўтказилиши, дуал таълим йўлга қўйилиши эвазига ўқиш ва амалиёт сифатида ўсиш бўлади.

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” университети олий таълим тизимида янги даража бўлди. Унинг ўқув дастурлари дунё рейтингида юқори ўринда турувчи университетлар профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, Германия стандартлари асосида ишлаб чиқилган. 

 

Бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан йилга ортмоқда. Бугунги кунда муассасада минг нафардан ортиқ талаба таълим олмоқда.

 

Университет учун янги мадмуа қурилиши уч босқичда олиб борилади. Дастлаб ўқув объектлари ва ректорат биноси бунёд этилиши кўзда тутилган.

 

Якунда ўн минг нафар талабани қамраб оладиган бешта факультет, бир вақтнинг ўзида саккиз минг нафар талабага хизмат кўрсатадиган ректорат биноси қад кўтаради. Кутубхона, музей, кўргазма зали, мультимедиа хонаси, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ташкил этилади.

 

Шунингдек, ўқитувчилар учун 286 ўринли турар жой, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона қурилиши режалаштирилган.

 

Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларнинг келгусидаги аҳамиятига тўхталиб, ўқув жараёнини оқилона ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"