Ўзбекистон

Оҳангаронда 35 мингта “пақилдоқ” ушлаб қолинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текшируви ўтказилмоқда.

Оҳангаронда 35 мингта “пақилдоқ” ушлаб қолинди

“Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор тузилмалари автомашинада яширилган пиротехника воситалари ҳамда “iPhone” телефонларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилди.

 

Автомашина кўздан кечирилганда эса унинг ичида хорижда ишлаб чиқарилган, 2 турдаги жами 35 562 дона пиротехника воситалари ҳамда 15 дона “iPhone” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.

 

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур пиротехника воситалари ҳамда смартфонларнинг дастлабки тахминий қиймати 160 млн сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Оҳангаронда 35 мингта “пақилдоқ” ушлаб қолинди | Zamon.uz