0

Диққатни қандай жамлаш мумкин?

Бу бўйича бир қатор тавсиялар тақдим этилган.

Диққатни қандай жамлаш мумкин?

 

Диққатни жамлаш - бу асосан психологик жараён бўлиб, миядаги барча фикрларни бир жойда тўплаш ҳисобланади. Бу протсесда инсон аввало, фикрлар кетма-кетлигини йўлга қўйиб олиши лозим бўлади. Буни бажариш эса ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Диққатни жамлаш борасида киши ҳаёлида ҳар қанча фикр, илм бўлмасин у ўз ўрнига қўйилса, кишида янги маълумотларни самарали тарзда қабул қилиши, ўзлаштириши ва атрофдагиларга тортиқ қилиш орқали фойдали натижага эришса бўлади. Масалан; мажлисларда, асосан суҳбатларда ўз фикрини ифода этаётган шахс қайси мавзуда суҳбат қуриши ҳақида бироз муддат бўлсада тайёрланиб боради, диққатни жамлаган ҳолда сўз юритади. Бироқ, аксарият ҳолларда киши ҳар қанча маълумотга эга бўлмасин тортиниш, уялиш ҳисси орқали ҳаяжон босади. Шу боис ўз фикрини ифода эта олмайди.

 

Тортиниш ҳиссини йўқотишнинг ўз машқлари бор. Улардан тўғри фойдаланилса самарали натижа беради. Бу машқлар асосан амалий тарзда юзага чиқади. Кўпроқ инсонлар даврасида бўлиш, омма билан мулоқот ўрнатиш жараёни эса осон кечмайди, албатта. Сабаби турли ҳарактерга эга бўлган шахслар билан мулоқот ўрнатиш бироз бўлсада мушкул жараён ҳисобланади. Табиатан киришимли шахслар учун эса бу жараён осон кичади. Лекин, оғир-босиқ ҳарактерли шахсларда бу протсес анчагина қийин кичади. Шу сабабли улар давраларда камдан-кам кўриниш беради ва суҳбатларга ҳам унчалик қўшилмайди. 

 

Ўз устида кўп ишлаган киши машаққатлар орқали яхши натижага эриша олади. Айрим суҳбатларга эътибор берган бўлсангиз қарши томон ҳар доим ҳам сизни тинглайвермайди, сизнинг ёнингизда бўлган тақдирда ҳам ҳаёллари бошқа оламни кезиб юради. Сўзловчи ва тингловчи яъни икки суҳбатдош бир-бирини ўзаро ҳурмат қилгандагина суҳбат самарали тарзда ўтади. Суҳбатингиз эса қизғин кечиши, икки томоннинг қай мавзуда суҳбат қуришига боғлиқ. Дунёқарашлар, ҳарактер кабилар ўхшаш бўлса икки суҳбатдош орасида бироз бўлсада яқинлик пайдо бўлади ва бу янги суҳбатларни пайдо бўлишига ҳисса қўшади.

 

Диққатни жамлаш борасида кичик синфдаги ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабатни мисол қилиб келтирсак; синфдаги тахминан 30% ўқувчи, ўқитувчи томонидан берилган маълумотларни кўз билан кўриш, тинглаш орқали қабул қилади. Бошқа айрим ўқувчилар эса фикрни, диққатни жамлай олмагани боис илм олиши қолганларга нисбатан сустроқ бўлади.

 

Диққатни жамлашни чалғитувчи воситалар бу, асосан, овоз, турли ҳаракатлар ва онг остидаги ўй-ҳаёллар кабиларни ўз ичига олади. Бугунги кунда чет эл олимлари ва ёзувчилари томонидан диққатни жамлаш борасида турли китоблар чоп этилган.

 

 

Файзуллаева Фарзона тайёрлади  

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"