Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳим билан музокара ўтказди

Унда иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделининг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳим билан музокара ўтказди

5 февраль куни "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Малайзия Бош вазирига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, муваффақиятли амалга оширилаётган "Madani" давлат стратегиясининг юксак натижалари билан дилдан қутлади.

 

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Малайзия Бош вазирининг ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга катта суръат бағишлагани таъкидланди.

 

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқалар фаоллашди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони ошмоқда.

 

Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилди, қатор йирик бизнес форумлари ташкил этилди.

 

Ташриф арафасида таҳлилий марказлар учрашуви, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий мероси тақдимотлари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўтказилди.

 

Ҳамкорликни ривожлантириш ва олий даражадаги келишувлар ижросини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти платформасини ташкил этишга қарор қилинди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, ўзаро саноат кўргазмаларини ўтказиш, Саноат кооперацияси дастурини қабул қилишга келишиб олинди.

 

Малайзия ҳукумати Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини фаол қўллаб-қувватламоқда.

 

Етакчилар 2025-2026 йилларни Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олдилар.

 

Иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделининг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Булар – нефть-кимё ва кимё, электроника ва яримўтказгичлар саноати, инновацион саноат, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, "яшил" энергетика, зиёрат туризми ва бошқалар.

 

Кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилоятида Малайзиянинг етакчи компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилмоқда.

 

Давлат раҳбарлари фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Жорий йилда Ўзбекистон ва Малайзияда маданият ҳафталиклари ўтказилади.

 

Етакчилар минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Музокаралар якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлашга қарор қилинди.

 

Якунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

custom img

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчининг отаси ИИО ходимига маъмурий материалларни судга юбормаслик учун пора таклиф қилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"