Lamborghini 5 минг долларлик “коляска” ишлаб чиқарди
Унинг ғилдираклари тўлиқ суспензияга эга.

Машҳур италиялик суперкарлар ишлаб чиқарувчиси Lamborghini энди кичик мижозлар учун ҳам юқори сифатли ва люкс транспорт яратмоқчи бўлди. У Британиянинг Silver Cross болалар маҳсулотлари бренди билан ҳамкорликда 2024 йилнинг сентябрида “супер-аравача” Reef AL Arancio моделини тақдим этди. Орадан беш ой ўтгач, бу аравача сотувга чиқарилди.
Silver Cross компанияси бор йўғи 500 дона аравача ишлаб чиқарган. Уларнинг ҳар бири тахминан 5165 долларга сотилади. Reef AL Arancio — барча шароитларда қулайлик яратиш учун мўлжалланган аравача бўлиб, унинг ғилдираклари тўлиқ суспензияга эга ва тормоз педали суперкарлар дизайнига ўхшаш. Аравачанинг тутқичи эса автомобиль услубида, юқори сифатли итальянча теридан ишланган. Аравача, шунингдек, Ламборгҳиниънинг машҳур «олов» рангида бўлиб, қора матолар билан уйғунлашган.
Коляска тўпламига болалар учун ўриндиқ, автомобиль ўриндиқларига мослаштирилган адаптерлар, қуёшдан ҳимоя қилувчи қопқоқ, чивинлар учун тўсиқ ва икки дона ёмғирдан ҳимоя қилувчи парда киритилган.







