Cаломатлик

Сувнинг организмга қандай фойдалари бор?

Мутахассислар тонгда оч қоринга сув ичишни тавсия қилишади.

Сувнинг организмга қандай фойдалари бор?

 

Сув инсон организми учун ҳаётий муҳим ичимлик саналади. Уни куннинг исталган вақтида ичиш фойдалидир, аммо эрталаб оч қоринга сув ичиш метаболизмни фаоллаштириш ва организмни тозалашга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, бу оддий одат ортиқча вазндан ҳалос бўлиш, ички органлар фаолиятини яхшилаш ва умумий соғлиқни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади.

 

Оч қоринга сув ичишнинг фойдалари:

Метаболизмни фаоллаштиради – эрталаб илиқ сув ичиш моддалар алмашинувини тезлаштириб, организмга фойдали моддаларни самарали сўриш ва ортиқча калорияларни ёқишга ёрдам беради.

 

Организмни токсинлардан тозалайди – наҳорда сув ичиш овқат ҳазм қилишни яхшилаб, организмдаги зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Буйраклар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали касалликларнинг олдини олади.

 

Диққат ва ақлий фаолиятни оширади – сув танани тетиклаштириб, ҳушёрлик ва концентрацияни яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

Организм сув билан тўйинади – етарли суюқлик ичмаслик сувсизланишга, чарчоқ, бош оғриғи ва тери муаммоларига сабаб бўлиши мумкин. Тонгги сув тананинг суюқлик балансини тиклайди.

 

Тоза сув танани самарали намлантиради ва сувсизланишнинг олдини олади, чой ва қаҳва эса сийдик ҳайдовчи таъсирга эга бўлиб, аксинча, организмдан суюқликни чиқариб юбориши мумкин.

 

Мутахассислар уйғонгач илиқ сув ичишни тавсия этади. Таъбга кўра, унга лимон шарбати ёки асал қўшиш мумкин. Сувни нонуштадан 30 дақиқа олдин, аста-секин ва ўтирган ҳолда ичиш мақсадга мувофиқдир.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"