Ўзбекистон

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш тартиби белгиланди. Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори 24 август куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди. Бунинг учун олувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланган бўлиши керак.

 

Пул ўтказмалари Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилади.

 

Фойдаланувчининг банк мобил иловасида рўйхатдан ўтган телефон рақами тегишли банк ҳисобварағига боғланади. Бир банк доирасида битта мобил телефон рақамини фақат битта банк ҳисобварағига бириктириш мумкин.

 

Боғлаш жараёни якунлангач, махсус “боғлаш коди” шакллантирилади ва банк мобил иловасида фойдаланувчига кўрсатилади. Фуқаро телефон рақамини ҳисобварағига боғлашни исталган вақтда мобил илова орқали ёки банкка бевосита мурожаат қилиб бекор қилиши мумкин.

 

Агар фойдаланувчи банк мобил иловасида янги телефон рақамини рўйхатдан ўтказса, аввалги рақам автоматик равишда янгисига алмаштирилади.

 

Пул юборувчи банк мобил иловасидаги тегишли майдонга олувчининг телефон рақами ёки “боғлаш коди”ни киритади. Шундан сўнг Тезкор тўловлар тизими олувчининг ҳисобварағи ҳақидаги маълумотларни аниқлайди.

 

Ўтказмани тасдиқлашдан олдин фойдаланувчига олувчининг Ф.И.О., банки ҳамда воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Шундан кейин тўловчи ўтказма амалга ошириладиган банкни танлаб, операцияни тасдиқлайди.

 

Мобил илова орқали амалга ошириладиган бундай пул ўтказмалари 24/7 режимида реал вақтнинг ўзида бажарилади. Банкка бевосита мурожаат қилиб амалга ошириладиган ўтказмалар эса банкнинг иш кунлари ва иш вақтида амалга оширилади.

 

Қарорда телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга оширишда ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва фирибгарликнинг олдини олиш бўйича амалдаги талабларга риоя этиш мажбурийлиги белгиланган.

 

Ўтказма муваффақиятли амалга оширилгач, тўловчига операцияни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Унда ўтказма санаси ва вақти, тўлов тизимидаги рақам, банклар номи, тўловчи ва олувчининг маълумотлари, ўтказма ҳамда воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилади.

 

Шундай қилиб, янги тизим ишга туширилгач, фуқаролар бошқа шахсга пул юборишда унинг банк реквизитларини излаб, киритиш ўрнига мобил телефон рақамидан фойдаланиши мумкин бўлади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2026 йил март ойида банклар ўртасида Account-то-Account (А-А) хизмати ҳам ишга туширилган. У жисмоний шахсларга бир банк ҳисобварағидан бошқа банк ҳисобварағига тўғридан-тўғри пул ўтказиш имконини берган.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"