Бўстонлиқда 2 ёшли бола жарликка тушиб кетди
У ФВВ қутқарувчилари томонидан қутқарилди.

Кеча, соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани Яккатут МФЙ ҳудудида 2 ёшли бола йўқолиб қолганлиги ва ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетганлигидан гумонланиб хабар берилган.
Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.







