Тошкентдаги қурилиш объектида ёнғин чиқди
Уни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Бугун, 22 май куни соат 12:43 да Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳкўчасидаги қурилиш объектида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Ёнғин натижасида янги қурилаётган баланд қаватли уйнинг 11-қаватида тахминан 200 квадрат метр майдонда қурилиш ёғоч қолиплари ёнган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та сув ташувчи техникалар жалб этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







