Тошкентдаги очиқ майдонда ёнғин чиқди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бугун, 24 май куни соат 12:33 да Олмазор тумани Фаробий кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:31 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.







