Ўзбекистон

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди

 

6 июнь куни соат 23:48 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бектемир тумани, “Иқбол” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида — 11-қаватдаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари атиги 5 дақиқа ичида — соат 23:53 да етиб боришди. Ёнғин соат 00:22 да тўлиқ ўчирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, хонадондаги уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"