Ўзбекистон

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди


Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида тижорат банкларида қиймати 461 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 18 миллиондан зиёд фирибгарлик операциясининг олди олинди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.



Маълум қилинишича, Президентнинг ПҚ-381-сон қарорига мувофиқ, тижорат банкларида мижозлар маблағлари ва мобил қурилмаларини турли рақамли хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган Session антифрод ҳамда антивирус тизимлари жорий этилган.



Session антифрод тизими банк операцияларини хавф даражасига кўра таҳлил қилади. Юқори хавфли деб баҳоланган операциялар автоматик тарзда чекланиб, шубҳали транзакциялар орқали маблағларнинг чиқиб кетиш хавфини камайтиради.



2026 йилнинг дастлабки олти ойида мазкур тизимлар орқали 18 миллиондан ортиқ фирибгарлик операциясининг олди олинган. Ушбу операцияларнинг умумий қиймати 461 миллиард сўмдан ошган.



Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича энг юқори кўрсаткич “Халқ банки”да қайд этилган — 2,2 миллионта. “Ипак йўли банки”да эса 1,4 миллиондан ортиқ шундай ҳолатларнинг олди олинган. “Ҳамкорбанк” ва “Миллий банк”да ҳам ярим йил давомида 100 мингдан ортиқ фирибгарлик операцияси чекланган.



Шунингдек, тижорат банкларининг мобил иловаларида зарарли дастурларни аниқловчи антивирус тизимлари ҳам ишламоқда. Улар қурилмалардаги зарарли .apk файллар ва дастурларни аниқлаш орқали мобил банк хизматларидан хавфсиз фойдаланишга кўмаклашади.



Олти ой давомида антивирус тизимлари ёрдамида 1,29 миллионта қурилмага кириш чекланган, қарийб 2 миллионта қурилма эса зарарли дастурлардан тозаланган.



Марказий банкка кўра, ушбу ҳимоя механизмлари фирибгарлик хавфини эрта аниқлаш, шубҳали операцияларни ўз вақтида чеклаш ҳамда банк мижозларининг маблағлари ва мобил қурилмаларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкентдаги сессияда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашиш, минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинади.

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Мутахассислар томонидан табиатга етказилган зарар 8,9 миллиард сўмга баҳоланди.

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

У фуқароларга берган қарзидан 10 баравар кўп пул талаб қилганликда гумонланмоқда.

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

Банкоматлардан пул ечиш билан боғлиқ низоларни холисона кўриб чиқиш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига талаблар эслатилди.

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Ҳудудларда электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш сабабли вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.