Сирдарёда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Б. (муқаддам судланган) ва бошқалар фуқаро М.Х.га Оқолтин туманидаги “Сардоба” ЙПХ маскани олдида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







