Америкалик ота фарзандларини AI ёрдамида тарбиялайди
Оилада барча болалар уйда таълим олади.

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 44 ёшли мутахассис Адам Лёнс сунъий интеллект ёрдамида 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган беш нафар фарзандини тарбиялайди. У тадбиркорликдан дарс берувчи ўқитувчи сифатида технологияни оилавий ҳаётга фаол татбиқ қилмоқда.
Адамнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект болалар ўртасидаги келишмовчиликларни унинг шахсий аралашувисиз ҳал этишга ёрдам беради. “Улар AI билан баҳслашишга уринадилар, лекин одатда ютқазиб, охир-оқибат рози бўлишади”, дейди у.
Оилада барча болалар уйда таълим олади. Тўнғич ўғил Оливер 15 ёшида ўрта мактабни тугатиб, сунъий интеллект ёрдами билан ўзининг видео ўйинини яратган. Бошқа фарзандлар ҳам ҳар куни AI'дан таълим ва кундалик вазифаларда фойдаланади.
Адамнинг айтишича, бутун уй сунъий интеллект билан уйғунлаштирилган – у чироқларни, термостатни ва бошқа қурилмаларни бошқаради.







