МИБ орқали 13,5 млрд сўмлик сув қарздорлиги ундирилди
Шунингдек, 12,6 млн сўмлик мол-мулк аукционга чиқарилди.

Самарқанд вилоятида 19,3 млрд сўмлик 1997 та суд ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 13,5 млрд сўмлик 1641 тасининг ижроси таъминланди.
Шундан, 1107 та ижро ҳужжати бўйича 5,7 млрд сўм маблағ амалда ундирилди.
Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ 650,5 млн сўмлик 147 та ижро ишлари бўйича ундирув қарздорларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 129,6 млн сўмлик 46 нафар қарздорларга тегишли мол-мулклар хатланди, 12,6 млн сўмлик 6 таси аукцион савдоларига чиқарилди.
Ҳозирда, 5,7 млрд сўмлик 356 та ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







