Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ташриф Мўғулистон Президенти таклифига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 24–25 июнь кунлари Мўғулистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Montsame ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ташриф Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг таклифига биноан амалга оширилади. Бу ташриф, 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга илк давлат ташрифи ҳисобланади. Бу, шунингдек, 2024 йилда Мўғулистон Президентининг Тошкентга қилган ташрифига жавоб тарзида бўлиб ўтмоқда.

 

Давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари расмий музокаралар олиб боради, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий ва халқаро майдонлардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 25 январда ўрнатилган.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"